Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда «долзарб 40 кунлик» бошланди

Қорақалпоғистонда «долзарб 40 кунлик» бошланди

Бугун эрта тонгдан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси соҳа корхоналари ҳодимлари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида дарахт экиш акциясини бошлади.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган «долзарб 40 кунлик» топшириғи ижросини таъминлаш борасида соҳа корхоналари бошлиқлари ва барча ҳодимлари, шаҳар ва туманларда дарахтларни экиш учун ўз ҳиссаларини қўшишда ҳашар уюштирилиб, кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди.

Жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб йил якунига қадар шаҳар ва туманлардаги корхона атрофларига мевали, манзарали дарахтлар ва кўчатлар экиш вазифаси қўйилган бўлиб, ҳозирги кунда мевали ва манзарали дарахтлар, шунингдек тез ўсувчи ва бошқа кўчатлардан 490 дан ортиқ дарахтлар экилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг