Қорақалпоғистон воқеалари: Комиссия ва Жўқорғи Кенгес баъзи фуқароларнинг қамоқ эҳтиёт чорасини енгилроғига алмаштиришни сўради
Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия томонидан содир этган қилмишларидан пушаймон бўлган, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари бор, шунингдек оилавий шароити ва ижтимоий ҳолати оғир ҳамда оилада ёлғиз боқувчи бўлган фуқаролар рўйхати шакллантирилган эди.
Яккама-якка шаклда ўтказилган суҳбат давомида улар вазиятни яхши англамаган ҳолда ёлғон ахборотлар таъсирига тушиб қолишганини ва содир этган қилмишига чин кўнгилдан пушаймон эканликларини билдиришди. Айниқса, аёллар фарзандларини жуда соғинишганини ва бўлиб ўтган воқеалардан тўғри хулоса чиқаришганини маълум қилишган эди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Комиссия аъзолари томонидан шакллантирилган рўйхатдаги шахсларга маҳаллий туман кенгашлари депутатларини жамоатчилик кафиллиги асосида бириктириш таклифини қўллаб-қувватлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Комиссия ва Жўқорғи Кенгеси томонидан содир этган қилмишларидан пушаймон бўлган, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари бор, шунингдек оилавий шароити ва ижтимоий ҳолати оғир ҳамда оилада ёлғиз боқувчи бўлган фуқароларга инсонпарварлик тамойили асосида қамоқ эҳтиёт чорасини жамоатчилик назорати ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилишини сўраб Бош прокуратурага таклиф киритилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter