Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистон аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш учун «Саломатлик поезди» йўлга чиқди

Қорақалпоғистон аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш учун «Саломатлик поезди» йўлга чиқди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди билан ҳамкорликда яна бир саломатлик акциясига старт берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу акция орқали Оролбўйи минтақасининг ҳаво йўллари тармоқлари йўқ, автомобиллар ҳаракати учун шароитлар етарли бўлмаган узоқ ҳудудлари аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга зарур дори воситалари ва тиббий сарфлов материалларини етказиб бериш мақсад қилинган.

«Саломатлик поезди»га 1,5 миллиард сўм миқдоридаги 5 тоннадан ортиқ дори воситалари ва тиббий материаллар юкланган бўлиб, улар орасида профилактика мақсадида қабул қилинадиган витаминлар, микроэлементлар ҳамда кардиологик, эндокринологик дори-дармонлар, шунингдек, шахсий гигиена воситалари мавжуд.

Бу поездларда ҳудудларга йўл олган Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг жами 200 нафардан зиёд малакали мутахассислари аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг