Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Полда ётган мурдалар видеоси бўйича расмий баёнот берилди

Полда ётган мурдалар видеоси бўйича расмий баёнот берилди

Иллюстратив фото

Кеча ижтимоий тармоқларда шифохона ўликхонаси тасвирланган видеолавҳа тарқалиб, шов-шувга сабаб бўлди. Унда мурдаларни вақтинча сақлаш хонаси (эшигига рус тилида шундай ёзиб қўйилган) ва йўлакда қора плёнкага ўралган, полга ётқизиб қўйилган 20-25 тача мурдани кўриш мумкин. Уларнинг айримлари, ҳатто, плёнкага ҳам ўралмаган, алоҳида хонага ҳам киритилмаган.

Мазкур видеолавҳа ортидан алоҳида овозли хабар ҳам тарқалган. Унда эркак киши: «Жуковский шифохонасида жуда кўпчилик COVID-19 дан ўляпти. Мана, ҳозир қайнанамнинг ҳам жони узилди. Олиб чиқяпмиз. Эҳтиёт бўлинглар», — дейди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, видеолавҳадаги ҳолат Ўзбекистонда юз бермаган, айрим маълумотларга кўра, у қўшни давлатлардан бирида тасвирга олинган.

Ўзбекистоннинг бирор шифохонасида, жумладан, юқорида тилга олинган тиббий марказда бундай жой йўқ. Устига-устак, мурдалар бундай тарзда сақланмайди, дея таъкидланади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг