Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қўқонлик табиб»нинг қўриқчилари жавобгарликка тортилди

«Қўқонлик табиб»нинг қўриқчилари жавобгарликка тортилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда шундоғам катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган «қўқонлик табиб» И. Солиевнинг қўриқчилар қуршовида юргани акс этган лавҳа муҳокамаларни бадтар кучайтирди.

Xabar.uz сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, «қўқонлик табиб»нинг тан соқчилари жавобгарликка тортилган.

Унга кўра, И. Солиев ўзига мурожаат қилган беморлар ўртасида жамоат тартибини сақлаш мақсадида Қўқон шаҳрида рўйхатдан ўтган «ХХУ» МЧЖ билан шартнома тузиб, ушбу жамиятнинг тўрт нафар ходимини ўзига қўриқчи сифатида ёлланган. Бироқ қўриқчилар қонунга хилоф равишда кийингани учун уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид баённома расмийлаштирилган.

Чунки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209/1-моддасига кўра, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш маъмурий жавобгарлик келтириб чиқаради.

Қўшимча қилинишича, И. Солиевнинг табиблик фаолияти юзасидан назорат тадбирлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг