Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўқонда 2 млн сўмлик велосипед ўғриси қўлга тушди

Қўқонда 2 млн сўмлик велосипед ўғриси қўлга тушди

Фото: «IIV.UZ»

Жорий йил 5 август куни Қўқон шаҳрида яшовчи К.А. ИИБга мурожаат қилган. Ўша куни соат 02:00 ларда номаълум шахс Туркистон кўчасида кўп қаватли уйнинг кириш йўлагида қаровсиз қолдирган велосипедни ўғирлаб кетганини билдирган. Ғойиб бўлган уловнинг нархи 2.000.000 га баҳоланган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятларни С.Ю. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фуқаролардан ўз мол-мулкини, пул маблағларини эҳтиёт қилиш сўралади. Шунда ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўлишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг