Қонунчилик палатаси қўмита раиси: «президент биздан ўн қадам олдинда, биз етиб ололмаяпмиз»
4 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Олий Мажлис, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари ҳамда депутатлар иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Агентлик матбуот хизмати хабарига кўра, қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Тўлқин Эшназаров қуйидагича гапирди:
«Юртбошимиз Тошкент вилоятини қанча танқид қилдилар. Нима учун Тошкент вилояти ривожланмаяпти, нима учун вилоят раҳбарлари ҳаракат қилмаяпти, дедилар. Ҳаракат бор, лекин муҳтарам президентимиз биздан ўн қадам олдинда, биз етиб ололмаяпмиз, етиб олиб бўлмаяпти.
Охирги уч йилда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, уруғчиликни тизимли йўлга қўйиш, яйловлардан фойдаланиш ва соҳанинг бошқа тармоқларига доир 30 га яқин қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Бу ҳам давлатимиз раҳбарининг эътибори.
Мазкур қонунлардан мақсад – мамлакатамизда етиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш. Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги биринчи даражали масала ҳисобланади.
Бу масаланинг пойдевори эса – уруғчилик. Шунинг учун ҳам бу борада алоҳида қонун қабул қилинди. Сирдарёда илмий станция ташкил қилинди, у ерда уруғларни етиштириш, қайта ишлаш, қадоқлаш ишлари йўлга қўйилган. Фарғонада эса ҳар йили 400-500 кг гибрид уруғлар етиштириляпти».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter