Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қонун барча учун баробарми?»

«Қонун барча учун баробарми?»

2022 йил 2 июнь куни ижтимоий тармоқларда «Қонун барча учун баробарми?» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан расмий маълумот берилди.

Қайд этилишича, 2022 йил 26 март куни Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ инспектори О.Исакулов ўзига бириктирилган давлат рақам белгиси 01 667 VSC бўлган «Лаcетти» русумли транспорт воситасида Миробод тумани Истиқбол кўчаси бўйлаб ҳаракатланиш давомида светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатлангани акс этган ведиолавҳа тарқалган.

Ушбу ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори О.Исакуловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-4-моддасининг 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

«Юқоридаги видеолавҳада акс этган транспорт воситаси ҳайдовчиси светофорнинг яшил чироғида ҳаракатланганлиги, бироқ Тошкент шаҳар ИИББ ЙХҲБ ЙПХ инспектори А.Сориев томонидан хуқуқбузарлик содир этмаган фуқарога нисбатан асоссиз равишда маъмурий баённома расмийлаштирганлиги юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙХҲБ масъул ходимлари томонидан ходимнинг хатти-ҳаракати бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Хизмат текшируви якуни бўйича қўшимча маълумот берилади», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг