Қўлга тушган порахўр ашёвий далилни еб қўйди (видео)
Россиялик порахўр амалдор тинтув пайти ашёвий далилни еб қўйди. Чиновникнинг қўлга олиниши ҳақидаги видеороликни Россия Тергов қўмитаси «YouTube»даги каналига жойлади.
Воқеа Иркутск шаҳрида юз берган. Россельхознадзор бошқармаси раҳбарининг ўринбосари 160 минг рубль пора олаётган пайти қўлга олинган.
Тинтув пайти кутилмаганда у столдаги қоғозни олиб, тезда ютиб юборган ва тиқилиб қолган. Унинг қийналиб қолганини кўрган ФХХ ходими орқасига уриб қўйганини видеолавҳадан кўриш мумкин.
ФХХ тахминларига кўра, қоғозда олинган поралар ҳақида маълумот бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter