Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўлга олинган жиноий тўда ҳақида қўшимча маълумот берилди

Қўлга олинган жиноий тўда ҳақида қўшимча маълумот берилди

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Интернетда фуқаролар «самосуд» қилинди изоҳи билан тарқалаётган видео лавҳалар юзасидан қўшимча изоҳ берилди.

Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жиноятга алоқадор ўндан ортиқ шахслар ушланган.

Жумладан, жорий йилнинг 22 январь куни Қибрай тумани ҳудудида (Телеграм-бот орқали топшириқ олиб, гиёҳвандлик моддаларини тарқатиш билан шуғулланган)ларни номаълум шахслар уриб, тан жароҳати етказган ва ушбу ҳолатни видео тасвирга олганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ ва бошқа ҳамкорликдаги органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1997-2003 йилда туғилган ўндан ортиқ шахслар гумонланувчи сифатида ушланган.

Уларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланган ва жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.

Дастлабки терговда аниқланишича, гумонланувчилар маълум моддий манфаат эвазига шу каби бир нечта воқеада иштирок этиб, тан жароҳати етказиш ҳолати акс эттирилган видео ёзувларни ижтимоий тармоқ орқали буюртмачига етказиб берганлар.

«Ўтказилаётган тергов-суриштирув давомида Қонун устуворлиги ва қилмишга яраша жазонинг муқаррарлиги таъминланади. Маълумотлар тўлдириб борилмоқда, батафсил ахборот берилади», дейилади ИИББ ахборот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Қибрайда «жазоловчилар» гуруҳи қўлга олингани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг