Қоҳирада турар-жой биноси қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 25 кишига етди
27 марта куни эрталаб Миср пойтахти Қоҳира шарқида 10 қаватли турар-жой биноси қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 25 кишига етди, деб хабар берди Мисрнинг Akhbar El-Yom портали хавфсизлик органлари манбасига асосланиб.
Шанба куни фожиа оқибатида камида беш киши ҳалок бўлгани, 23 киши жароҳат олгани ҳақида хабар бергандик.
Манбага кўра, қурбонлар сони 25 тага кўпайган, 24 киши жароҳат олган.
Sky News Arabia телеканалининг маълум қилишича, бинонинг дастлабки уч қаватида тикувчилик фабрикаси ва мато омбори жойлашган. Уйда 100 дан ортиқ киши истиқомат қилган. Қайд этилишича, фабриканинг кўпгина ишчилари ҳам шу уйда яшашган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қулашдан икки кун аввал бинода ёриқ пайдо бўлган — бир нечта одам бинони тарк этган, аммо аҳолининг аксарияти қолган.
Шаҳар ҳокими воқеа жойига етиб келган, у қўшни биноларнинг ҳолатини текшириш, қулаб тушишидан қанча зарар кўрганлигини аниқлаш учун комиссия тузишни буюрди. Миср Бош прокурори воқеа сабабларини тезкор текширишга топшириқ берган.
Фалокатга уйнинг эгаси ноқонуний тарзда қўшимча икки қават қургани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter