Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қочоқ миллионерлар» қаерга кетишяпти?

«Қочоқ миллионерлар» қаерга кетишяпти?

Иллюстратив фото

Буюк Британиядан миллионерларнинг кўчиб кетиши авжига чиқди, мамлакат бу борада Ҳиндистонни қувиб ўтиб, Хитойга етишига оз қолди. Henley & Partners статистикаси шундан далолат бермоқда.

Миллионерларнинг кетишига туртки бўлган омиллар асосан: улар учун солиқларнинг оширилиши режалаштирилаётгани, санкциялар хавфи ва геосиёсий хатарлар.

2024 йил якунига қадар Британиядан 9 500 нафар бой киши кўчиб кетиши кутилмоқда. Шунингдек, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Россия бойлар энг кўп чиқиб кетаётган бешликни ташкил этмоқда.

Ва аксинча, миллионерларни ўзига жалб қилаётган мамлакатлар кучли бешлиги ҳам бор: БАА, АҚШ, Сингапур, Канада ва Австралия.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг