QLED-телевизорларнинг «пилус-минуслари»
Энг яхши телевизорлар — QLED-телевизорлар, дейишади кўплар. Қўшиламиз, улар ҳақ, аммо энг мукаммал (ҳозирча) технологияга эга ушбу телевизорлар ҳам айрим минуслардан холи эмас.
Аввало телевизорнинг афзалликлари ҳақида — QLED экранлар ёрқин ва тиниқ тасвирни бера олади:
Тасвир сифати. Жуда ҳам реал тасвирга эга бўласиз. Ёрқинлиги, рангларининг бойлиги, қора ранг чуқурлиги аъло даражада.
Кўриш бурчаги кенглиги. Шунинг учун ҳам QLED-телевизорлар кўпчилик бир бўлиб томоша қилиши учун ажойиб танлов.
Узоқ хизмат қилиши, куйган пикселлардан холилиги. Бунинг шарофати билан камида 10 йил сизга беминнат хизмат қилади.
QLED-экранларнинг иккита камчилиги бор:
Ост ёруғлик (подсветка) муаммоси. Айниқса, қорамтир тусли видеоларни кўришда бу сезилади.
Қора рангнинг етарлича тўйинмагани. QLED-экранлардаги квант нуқталар тўлиқ (100 фоиз) қора тасвирни беролмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter