Бензобакка кўпроқ бензин сиғдириш бўйича лайфҳак
Бензин нархи осмонда бўлиб турган бундай пайтда одамлар ўз машиналарига кўпроқ ёқилғи қуйиб олишни жуда истайди. Аммо бунинг йўлларини кўпчилик ҳам билавермайди.
Агар сиз бензин қуйишда бензонасосни охиригача босиб турсангиз, бакда кўпикчалар пайдо бўла бошлайди. Шунда кўпчилик бак тўлди, деб ўйлаши табиий. Лекин ҳали яна қуйиш имкони бор.
Шунчаки озроқ кутиш керак ва кўпикчалар ҳосил қилган газ чиқиб кетишини кутинг. Агар насосни унчалик куч билан босмаган бўлсангиз, бакка кўпроқ бензин сиғиб кетади.
Бу лайфҳак албатта ўз-ўзига хизмат қиладиган АЁҚШларда асқотади. Бензинни ўзингиз қуйсангиз, шунча фойдаси бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter