Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизнинг ишончига кириб, сўнг «шантаж» уюштирган йигит қўлга олинди

Қизнинг ишончига кириб, сўнг «шантаж» уюштирган йигит қўлга олинди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, сўнг унга «шантаж» уюштирган янгийўллик йигит қўлга олинди.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази берган маълумотларга кўра, жабрланувчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, аризасида телеграм мессенжеридаги «Тошкентликлар» гуруҳида бир шахс билан танишиб, унга профилига иккинчи фойдаланувчи бўлиб киришга рухсат берганлиги ҳамда номаълум шахс ундаги маълумот ва ота-онаси телефон рақамларини қўлга киритганлигини, сўнгра у билан мулоқот қилаётганлигини ота-онасига айтиб беришини рўкач қилиб М.А.дан беҳаё  фото ва видеотасвирларини жўнатишни талаб қилганлигини билдирган.

Сўраган фото ва видеотасвирларини қўлга киритган шахс уларни қизнинг яқин қариндошларига тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 500 АҚШ доллари талаб қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида номаълум шахс Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида яшовчи, 2-гуруҳ ногиронлиги бор шахс, 1999 йилда туғилган У.Д. эканлиги аниқланган.

Ҳозирда У.Д.га нисбатан Жиноят Кодексининг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг