Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизириқнинг собиқ ҳокими Жиноят кодексининг 4 та моддаси бўйича судланмоқда

Қизириқнинг собиқ ҳокими Жиноят кодексининг 4 та моддаси бўйича судланмоқда

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Уч ойдан бери Термиз шаҳар 9-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган собиқ ҳокимга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судга оширилган. Газета.уз иш жиноят ишлари бўйича Термиз туман судида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқилаётгани, навбатдаги суд 3 ноябрга белгилангани ҳақида ёзди.

Нашрга кўра, Рустам Пардаев Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари бўйича айбланмоқда:

  • 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш);
  • 168-моддаси (Фирибгарлик);
  • 209-модда (Мансаб сохтакорлиги);
  • 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш).

2006 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган, муқаддам «Микрокредитбанк» АТБ Жарқўрғон филиали бошқарувчиси ва вилоят филиали бошлиғи, вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи, вилоят инвестициялар бош бошқармаси бошлиғи, вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган Рустам Пардаев 2020 йили Денов тумани ҳокими, 2022 йилнинг 31 январида эса Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинланганди.

Сурхондарёнинг собиқ ҳокими Тўра Боболов 2022 йилнинг 26 декабрида лавозимидан озод қилинганидан кўп ўтмасдан вилоятнинг 13 тумани ҳокими қаторида Рустам Пардаев ҳам ишдан бўшатилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг