Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизини айиқ олдига ташлаган аёл кўрсатма бериш қобилиятига эга эмас деб топилди

Қизини айиқ олдига ташлаган аёл кўрсатма бериш қобилиятига эга эмас деб топилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Бош прокуратураси боласини айиқ қафасига ташлаган аёл юзасидан яна маълумот берди.

Маълум бўлишича, аёлга кўзғатилган жиноят иши унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масаласини ҳал этишлик учун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига юбориш ҳақида қарор қабул қилинган.

Судга оид психиатрия ва психология комплекс экспертизалари хулосаларига кўра, аёл умрбод руҳий хасталик билан бетобланиб келгани, руҳий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, у тергов ва судда тўғри кўрсатмалар бериш қобилиятига эга эмаслиги кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳодиса жорий йилнинг январ ойида содир бўлганди. 

Онаси томонидан айиқ қафасига ташланган қиз эса шифохонада даволаниб, уйига қайтган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг