Пойтахтдаги ночор манзара (фото)
Бугун қишлоқлар шаҳар кўринишини олаётган, ҳар жабҳада қурилиш, ободонлаштириш, янгиланиш кўзга ташланаётган бир пайтда пойтахтимизда ночор шароитда кун кечираётган одамларнинг борлиги, афсуски, ҳақиқат.
Давлат хизматлари агентлигининг «Facebook»даги расмий саҳифасида хабар берилишича, мазкур агентлик, Олий суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари суратларда аксини топган бу аячли манзарага Бектемир туманида дуч келишди.
Айни пайтда ишчи гуруҳ «Обод маҳалла» лойиҳаси доирасида Бектемир туманидаги «Чашма» маҳалла фуқаролар йиғинида хонадонма-хонадон юриб, халқни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларга ижобий ечим топиш мақсадида суҳбат ва учрашувлар ташкил этяпти.
Агентликнинг маълум қилишича, мутасаддилар халқни қийнаётган муаммоларни аниқлаб, уларни ижобий ҳал этиш, туман янгича кўриниш олиши юзасидан «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилишига жиддий киришдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter