Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бектемирдаги омборда катта ёнғин юз берди

Бектемирдаги омборда катта ёнғин юз берди

Бугун, 28 ноябр куни Бектемир тумани, Сомон бозор кўчасида жойлашган қоғоз қутилар сақлаш омборхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:53 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:07 да қуршаб олинган ва соат 14:46 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида омборхонанинг таҳминан 150 кв.м. майдонда ички қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади ФВБ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг