Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агентликка директор тайинланди
Ҳукумат қарори (711-сон, 24.11.2021 й.) билан Хуснидин Мўминович Каримов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур агентлик Президент қарори билан 2019 йил 20 мартда ташкил этилган.
Агентликнинг аввалги директори Нажимов Насриддин Эргашевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter