Қишлоқ хўжалиги вазири ва унинг ўринбосарига қатъий чора кўрилиши мумкин
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда бундан икки йил аввал озиқ-овқат саноати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилиб, алоҳида вазир ўринбосари лавозими, махсус жамғарма ташкил этилгани, барча ваколатлар берилгани таъкидланди.
Лекин, қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев ва унинг ўринбосари А.Асомов масалани ичига кирмаётгани, пастга тушиб тизимда амалий натижалар қила олмаётгани танқид қилинди.
«Улар озиқ-овқат саноати бўйича бир ой муддатда ўзгариш қилмаса, уларга қатъий чоралар кўрилади», деди давлатимиз раҳбари.
Бирорта ҳокимда ҳудудий импорт баланси, ички имкониятлар ва вилоятда ишлаб чиқарса бўладиган товарлар бўйича ҳисоб-китоб йўқлиги таъкидланди.
«Бу борада ҳокимлар берган режалар ҳам буни тасдиқлаб турибди. Бу мутлақо етарли эмас», деди Президент.
Вазирлар Маҳкамасига ҳукумат қарорини қабул қилиб, ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбарининг мажбуриятлари, аниқ ҳисоб-китоблар, масъул ва жавобгарларни белгилаш топширилди.
Аввалроқ бир қатор раҳбарларга «ҳайфсан» эълон қилингани муълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter