Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қишлоқ хўжалиги соҳасида Исроил билан ҳамкорлик қилинади

Қишлоқ хўжалиги соҳасида Исроил билан ҳамкорлик қилинади

Фото: «Google.com»

Жорий йилнинг 29 май куни Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ҳўжалиги вазирлигида Исроил қишлоқ хўжалиги ва аграр тарраққиёт вазирлиги бош директори ўринбосари Михал Леви бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати «Xabar.uz»га маълумот бериб ўтди.

Мулоқот чоғида Михал Леви Ўзбекистонда замонавий механизмларни жорий этиш ва қишлоқ хўжалиги ривожланиши йўлида илғор технологияларни кенг татбиқ этишга қаратилган саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёр эканини қайд этди. Ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бу борада эришилган келишувлар алоҳида аҳамият касб этиши, мазкур учрашув ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини белгилаб олиш, соҳага оид маълумотлар алмашиш имконини беришига ишонч билдирди.

Учрашувда исроиллик ишбилармонларга хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шароитлар ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш хусусида сўз юритилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг