Қишки олимпиададаги ягона вакилимизнинг биринчи уриниши муваффақиятсиз чиқди
Бугун ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида ўз иштирокини бошлади.
Биринчи стартдан сўнг 35 натижани қайд этган вакилимиз якунда 29-поғонани банд этди.
Бу борада ғолиблик швейцариялик Марко Одерматтга насиб этди. Словения шарафини ҳимоя қилган Жан Краньец иккинчи ўринни банд қилган бўлса, Франция вакили Матьё Февр кучли учликка якун ясади.
Тоғ чанғиси. Гигант слалом, эркаклар:
1. Марко Одерматт (Швейцария);
2. Жан Краньец (Словения);
3. Матье Февр (Франция)
29. Комилжон Тўхтаев (Ўзбекистон)
Энди спортчимиз 16 февраль куни слалом дастурида ўз омадини синаб кўради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter