Туркияда кафенинг томи одамларни босиб қолди

Туркия шарқидаги Битлис вилоятида кўнгилсиз ҳодиса содир бўлди: қорнинг оғирлигини кўтара олмаган кафелардан бирининг томи босиб қолди.
«Кафенинг тунука томи қорнинг оғирлигига дош бера олмай қулаб тушган», — дейилади «NTV» телеканали хабарида.
Том босишидан бир инсон ҳалок бўлган, етти киши турли даражадаги жароҳатлар олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter