Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қиролликда вакцинациядан сўнг 23 нафар чол-кампир вафот этди

Қиролликда вакцинациядан сўнг 23 нафар чол-кампир вафот этди

Фото: «Laishevskyi.ru»

Норвегияда Aмериканинг «Pfizer» компанияси ва Германиянинг «BioNTech» стартапига тегишли вакциналарни қабул қилган 23 киши вафот этди, деб хабар берди Норвегия тиббиёт агентлиги.

Ўлим ҳолатларининг ҳаммаси иммунитети заифлашган 80 ёшдан ошган кекса кишилар орасида қайд этилган.

«Ушбу ҳолатлар унчалик хавотирли эмас. Ушбу вакцина жуда кичик хавф омилига эга эканлиги равшан. Фақат соғлиғи ёмон кекса беморлар бундан мустасно», — деди агентлик вакили Стейнар Мадсен.

Келгусида бу каби нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш учун Миллий соғлиқни сақлаш институти жиддий касалликларга чалинган кекса беморларни эмлаш бўйича тавсияларини бироз ўзгартирди.

«Вакцинанинг одатдаги ножўя таъсирлари кекса ёшдаги одамларда мавжуд касалликларнинг янада жиддий кечишига сабаб бўлиши мумкин», — дейилади хабарда.

Норвегияда «BioNTech» томонидан ишлаб чиқарилган («Pfizer» тарқатиш билан шуғулланади) препарат билан коронавирусга қарши вакцинация 27 декабрда бошланди. Биринчи бўлиб Ослодаги қариялар уйида яшовчилар эмланишди. Бугунги кунга қадар қиролликда 25000 киши вакцина қабул қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг