«Қирол ўлди, яшасин қирол!»: «Бавария» — «Барселона» — 8:2
Европа Чемпионлар лигаси чорак финалида (плей-офф) «Бавария» клуби «Барселона»ни қақшатқич мағлубиятга учратди.
Мюллер 4-дақиқадаёқ баварияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Асосий таркибда ўйинга тушган 30 ёшли форвард ЕЧЛда ўйинлар сони бўйича немис футболчилари ўртасида рекорд ўрнатди: «Барселона»га қарши ўйин Томас учун турнирдаги 113-си бўлди.
Орадан бир неча дақиқа ўтиб Алаба ўз дарвозасига гол киритиб қўйди — 1:1.
Биринчи тайм ўрталарида, 10 дақиқа ичида учта гол киритган «Бавария» илгарилаб кетди. Голларни Перишич, Гнабри ва яна Мюллер киритишди. «Барселона» ЕЧЛ тарихидаги ўйинларида биринчи марта битта таймда тўртта гол ўтказиб юборди. Аммо бу бошланиши эди...
Танаффусдан сўнг Суарес гол киритиб, орадаги фарқни қисқартирди: «Барселона» — «Бавария» — 2:4.
63-дақиқада эса Киммих ўз ватандоши Марк-Андре тер Штегенни хафа қилди: 2:5.
Ниҳоят Левандовскийга ҳам навбат келиб ҳисобни «Бавария» фойдасига 6:2 га оширди.
Таблодаги сўнги рақамларни Коутиньо ўрнатди — унинг дубли эвазига «Бавария» каталонияликлар устидан 8:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Фактлар:
- «Барселона» ҳар икки таймда 1:4 ҳисобида енгилди.
- «Барселона» 1946 йилдан бери илк маротаба битта ўйинда 8 та гол ўтказиб юборди.
- 13 йилдан бери илк марта испан клублари ЕЧЛ яримфиналисиз қолишди.
- 2005/2006 йилги мавсумдан бери илк маротаба ЕЧЛ яримфинали Месси ва Роналдусиз ўтади.
Инқироз кимники: «Барселона»никими, испан клублариникими ёки Месси ва Роналдунинг даври ўтдими?
«Барселона» президенти ўйин тугаши билан Кики Сетьен ва Эрик Абидални истеъфога чиқариб юборди.
«Бавария» ЕЧЛ яримфиналида «Манчестер Сити» — «Лион» жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.
Европа Чемпионлар лигаси. Чорак финал
«Барселона» (Испания) — «Бавария» (Германия) — 2:8
Голлар: Суарес (57) — Мюллер (4, 31), Алаба 7 (автогол), Перишич (21), Гнабри (27), Киммих (63), Левандовский (82), Коутиньо (85, 89).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter