Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонни Ўзбекистон билан боғлайдиган учинчи махфий туннел фош бўлди

Қирғизистонни Ўзбекистон билан боғлайдиган учинчи махфий туннел фош бўлди

Скриншот.

Қирғизистонни Ўзбекистон билан боғлайдиган яна бир ер ости туннели топилди.

Бу ҳақда ОАВ Қирғизистон давлат хавфсизлик қўмитасига асосланиб хабар берди. 

Қора-Сув  шаҳрида топилган туннел узунлиги 170 метр, чуқурлиги 13 метрни ташкил қилади. Ерости йўлини уй эгаси қирғизистонлик бўлган турар-жой биноларидан бирида топишган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, у шериги билан бир вақтда бир-бирига қараб туннел қазишган.

«Туннел Қирғизистондан қўшни давлатга истеъмол товарлари ва хорижий валютани ноқонуний олиб ўтиш мақсадида қазилган», — дейилади давлат қўмитаси хабарида.

Бу Қора-Сув ҳудудида топилган учинчи  туннелдир. Биринчи туннел ҳақида ўтган ойда маълум қилинган.

Бир неча кун аввал эса иккинчи туннел ҳақида хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг