Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонга 200 минг долларни ноқонуний олиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди

Қирғизистонга 200 минг долларни ноқонуний олиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди

Наманганда ДХХ ходимлари томонидан 200 минг долларни ноқонуний равишда чегарадан олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди.

ДХХ томонидан Наманганда «Наманган-Нанай» йўналиши бўйлаб Янгиқўрғон тумани ҳудудида ҳаракатланаётган, маҳаллий фуқаро бошқарувидаги «Cobalt» машинаси тўхтатилиб, текширилганда, унинг салон қисмида 200 минг АҚШ доллари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Маълум бўлишича, мазкур фуқаро ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган қирғизистонлик нотаниш шахслар билан ўзаро тил бириктириб, ушбу жуда кўп миқдордаги хорижий валютани ноқонуний равишда Қирғизистон Республикасига ўтказмоқчи бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг