Қирғизистонда ёлланма қотилликда гумонланаётган уч ўзбекистонлик қўлга олинди (видео)
Қирғизистонда бир муддат олдин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан махсус операция вақтида отиб ўлдирилган қонундаги ўғри Қамчибек Колбаев учун қасос олишда гумон қилинаётган, шунингдек, қирғиз ОАВси томонидан «ёлланма қотиллар» экани айтилаётган уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
Қайд этилишича, улар Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган.
«Улар Қирғизистонга қонундаги ўғри Қамчибек Асанбек (Қамчибек Колбаев) ўлими учун қасос олиш мақсадида келган», – дея мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан иқтибос келтиради Kaktus.media.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларининг «Алфа» махсус хизмати билан ўтказган тезкор ишлари давомида Бишкек шаҳрида:
- 1997 йилда туғилган К. О;
- 1996 йилда туғилган Р. А;
- 1994 йилда туғилган А.И. лар қўлга олинган.
Тергов жараёнида улар жиноий дунё вакилларидан бири уларга Қамчибек Колбаевнинг ўлими учун қасос олиш учун бир кишини ўлдиришлари кераклиги ҳақида буйруқ бергани айтган.
Шунингдек, ўзбекистонлик фуқароларнинг бир неча фуқароларнинг ўлимида алоқадор эканлиги ва қидирувда бўлгани айтилмоқда.
2023 йил 13 октябрда ҳибсга олинганларнинг барчаси Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларига топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter