Қирғизистонда вертолёт ҳалокатга учради
Қирғизистон ҳаво мудофааси кучларига тегишли вертолёт тоғда қутқарув ишларини олиб бораётган пайтда ҳалокатга учраган. Бу ҳақда «РИА Новости» мамлакат фавқулодда вазиятлар вазири Муҳаммад Сваров берган маълумотга таяниб хабар бермоқда.
Қирғизистон бош штаби маълумотларига кўра, вертолёт қўнаётиб кучли шамол туфайли ағдарилиб кетган. Оқибатда тўрт киши жабрланган.
Айни пайтда жабрланганлар шифохоналарга етказилаяпти.
Тоғ чўққисидаги альпинистларни эвакуация қилиш учувчидан юксак маҳорат талаб этади. Икки йил илгари ҳам 5 минг метр юксакликдаги Хонтангри тоғининг Шимолий Энилчек музликларида қолиб кетган россиялик альпинистларни қутқариш учун борган Қирғизистон мудофаа вазирлигига қарашли «Ми-8МТВ» вертолёти ҳалокатга учраган эди. Ўшанда ҳалок бўлган экипаж аъзоларини эвакуация қилиш учун бир неча сутка керак бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter