Қирғизистон томони Ўзбекистондан 50 та автобус сотиб олди
Қирғизистоннинг Ўш вилоятига Ўзбекистондан 50 та янги SAZ-HC40 шаҳар автобуслари етказиб берилди. Улар Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси кўмагида харид қилинган.
Бу ҳақда Спутник нашри маълум қилди.
«Бу автобуслар кам ёнилғи сарфи, оддий техник кўрсаткичлари ва ҳамёнбоп нархи (37 минг доллар) туфайли шаҳар шароитига жуда мос келади. Улар энг муҳтож маҳаллаларда 4 та янги линияда ҳаракатланади», – дея маълум қилган Ўш шаҳри мэри Алмаз Мамбетов.
Маълумот учун, мазкур автобуслар Самарқанддаги автомобиль заводида ишлаб чиқарилган бўлиб, ҳар бир автобус 16 ўриндиққа эга ва 38 йўловчига мўлжалланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter