Қирғизистон-Тожикистон чегарасида 15 ёшли қиз ҳалок бўлди
Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги можаро натижасида Достуқ қишлоғида яшовчи 15 ёшли қиз Элзада Маннанова ҳалок бўлди.
Маълумотни унинг отаси Малик Маннановга асосланиб Sputnik Қирғизистон тарқатган.
Қиз Дўстуқ қишлоғидаги умумтаълим мактабининг 9-синфида ўқиган, дейди мактаб директори Aйнура Турғунова.
Қиз ҳамқишлоқлари билан отишма бўлаётган вақтда Марғун қишлоғи томон югурган, шу вақтда унга тасодифан снаряд келиб теккан.
Аввалроқ, Қирғизистон ТИВ Тожикистонга чегарадаги қуролли можаро юзасидан норозилик нотасини топширганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter