Қирғизистон: Жогорку Кенгешда ўзбек-қирғиз чегарасини делимитация қилиш масаласи кўрилади
Бугун, душанба соат 11:00да Қирғизистон Жогорку Кенгеши қўмитаси қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация қилиш масаласини кўриб чиқишни бошлайди. Бу ҳақда Жогорку Кенгеш депутати Элвира Сурабалдиева маълум қилди.
Мазкур масала Халқаро муносабатлар, ҳимоя, хавфсизлик ва миграция қўмитасининг навбатдаги йиғилиши доирасида кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, президент Садир Жапаров «Кабар» агентлигига берган интервьюсида Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси бўйича Жогорку Кенгешдаги йиғилиш аввалдан режалаштирилганидек, ёпиқ эмас, очиқ бўлишини айтган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter