Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон бош вазири истеъфога чиқди

Қирғизистон бош вазири истеъфога чиқди

Фото: Gov.kg

Қирғизистон бош вазири Ақилбек Жапаров лавозимидан озод этилди. Тегишли фармон мамлакат президенти Садир Жапаров томонидан имзоланган. 24.kg ёзишича, Ақилбек Жапаров ўз хоҳишига кўра истеъфога чиққан.

Ақилбек Жапаров 2021 йилнинг 1 июнидан 12 октябрига қадар Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари бўлган, бир пайтнинг ўзида иқтисодиёт ва молия вазири лавозимида фаолият олиб борган. 2021 йил 13 июнида Вазирлар мақкамаси раислигига тайинланиб, президент девонини ҳам бошқарган.

Кейинроқ интернетда тарқалган видеоларга кўра, Қирғиз Республикаси президенти девони ходимлари жонли йўлак ҳосил қилиб, Ақилбек Жапаровни тантанали равишда кузатиб қўйишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг