Қидирувдаги шахс топилди
Мажбурий ижро бюроси органлари қидирувидаги алимент тўловидан қочиб юрган шахслар сони ҳозирда 3050 нафардан ошган.
Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 2014 йил 11 апрелдаги қарздор С.Қ.дан ундирувчи Х.Қ.нинг фойдасига вояга этмаган икки нафар фарзандининг 1/3 миқдорида алимент белгилаш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Сардоба тумани бўлими иш юритувига 2014 йил 25 апрелда келиб тушган ва «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Қарздорнинг мулкий аҳволини ўрганиш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга кўра, қарздорга тегишли бўлган мол-мулклар аниқланмаган.
Қидирувдаги қарздор С.Қ.ни яшаш манзилидан топишни имкони бўлмаганлиги ҳамда унинг ҳозирда яшаётган манзили тўғрисида аниқ маълумотлар мавжуд эмаслиги сабабли 2021 йил 29 июнда унга нисбатан Қонуннинг 42-моддасига асосан қидирув эълон қилиниб, МИБ-портал электрон дастурига киритилган.
Қидирувда бўлган қарздор 2023 йил 25 октябрда Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Тошкент трактор заводида жойлашган «Ecobozor» савдо мажмуаси ҳудудидан топилиб, давлат ижрочисига топширилган ва унга нисбатан юритилган қидирув ҳаракатлари тугатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter