Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қидирувдаги шахс «фотоқопқон»га тушди

Қидирувдаги шахс «фотоқопқон»га тушди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида кузатув камералари ёрдамида қидирувда бўлган шахс аниқланиб ушланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарздор Д.Ш. дан ундирувчи Д.С. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандини моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ ижро иши қўзғатилган.

Давлат ижрочиси томонидан 03.12.2021 йилда Қонуннинг 42-1-моддасига асосан қидирув эълон қилинган.

Узоқ муддат яшириниб юрган шахс яқинда қўлга тушди. Ягона тезкор бошқарув марказининг «Қалқон» тизими орқали у Тошкент шаҳри Яшнобод туманида кузатув камералари ёрдамида ушланди.

Қарздорга нисбатан қонуний қарор қабул қилиш мақсадида у давлат ижрочисига  топширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг