Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қидирувдаги қизил «Мерс» топилди!

Қидирувдаги қизил «Мерс» топилди!

АТ «Алоқабанк»ни куйдирган мижозлари кўпми, дейсан-да. Мазкур банк даъвоси билан чиққан суд ҳужжатлари кам эмас-да. Банкнинг судга киритган даъволари бир хил: берилган кредитлар вақтида қопланмаган, шуни ундириб берсангиз...

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан А.Ибрагимовдан АТ «Алоқабанк» Жиззах филиали фойдасига 118.147.623 сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланганди.

Бу ёғи кўпларга таниш манзара: қарздор зиммасидаги мажбуриятни бажармайди, берилган муддат поёнига етгач, Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳаракатга тушади...

А. Ибрагимов билан боғлиқ ҳолатда ҳам шу манзара такрорланди. Қачонки МИБ Жиззах шаҳар бўлими ходимлари титиб-титкилаб қарздор номига расмийлаштирилган «Mersedes-Benz» русумли автотранспорт воситаси борлиги аниқлангандан кейин ишлар бироз силжиди.

Тезкор қидирув натижасида машина топилиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.

Яқин келажакда «Mersedes-Benz» онлайн аукцион савдоларига чиқиб қолса, ҳайрон бўлманг. Қарздордан банкнинг ҳаққи шу тарзда ундирилади энди...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг