Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қидирувдаги машина қайнуканинг уйидан топилди

Қидирувдаги машина қайнуканинг уйидан топилди

Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро  судининг 01.02.2024 йилдаги ажримига асосан қарздор Г.Х.нинг бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли автомашинасини хатлаш белгиланган.

Сабаб шундаки, у «Капиталбанк» АТБдан кредит олган ва уни ўз муддатида қайтармаган. Шу сабабли, кредит қарздорлигини гаров мулкига қаратиш белгиланган.

Ушбу ижро хужжати Бюронинг Муборак туман бўлими иш юритувига 02.02.2024 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, мазкур автотранспорт воситасига тақиқ ўрнатилган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга бир неча маротаба бориб ўздан кечирилганда, автомашина йўқлиги аниқлангач, қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасига кўра, ушбу автомашина 07.03.2024 йилда қарздорнинг қайнукаси уйига яширилгани аниқланиб, давлат ижрочиси томонидан хатланган ва сақлаш учун Бюронинг Муборак туман бўлимига олиб кетилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг