Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қибрайда юк поезди уриб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Қибрайда юк поезди уриб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Иллюстратив фото

Кеча, 4 март куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан ўтувчи «Қодрия-Оққовоқ» темир йўл бекатлари оралиғининг 16-км.да юк поезди «Қибрай» ҚФЙ Бирлик кўчасида яшаган М.М.ни эҳтиётсизлиги сабаб уриб кетган.

Натижада М.М. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

«Ҳурматли фуқаролар! Темир йўлни кесиб ўтаётганда ҳушёрликни ошириб, хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни сўраб қоламиз», деб огоҳлантиради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг