Қибрайда бир хонадоннинг тўрт аъзоси ва ёлланма ишчи ўлдириб кетилди
Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Хумо кўчасидаги хонадонлардан бирида бир оиланинг тўрт аъзоси ва ушбу хонадонда ёлланма ишчи бўлиб ишлаган фуқаро ваҳшийларча ўлдириб кетилган.
Вилоят прокуратураси хабарига кўра, А.Е., М.А., М.Е., А.Е. (хонадон эгаси, унинг икки нафар қизи ҳамда ўғли - таҳр.) ва уларнинг хонадонида ёлланма ишчи бўлиб ишлаган К.Қ.ларнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан Ш.И.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.
Бугун Тошкент шаҳар ИИББ ўта оғир жиноят содир этган шахс қидирилаётгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу қидирувдаги шахс юқоридаги даҳшатли қотилликка алоқадор бўлиб чиқди.
Маълум вақт ўтиб, жиноят содир этгани учун қидирувга эълон қилинган шахс қўлга олингани хабар қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter