Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатор ташкилотлар монопол ҳуқуқ ва имтиёзларидан маҳрум бўлиши мумкин

Қатор ташкилотлар монопол ҳуқуқ ва имтиёзларидан маҳрум бўлиши мумкин

Монополияга қарши курашиш қўмитаси рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларига бериладиган эксклюзив ҳуқуқлар, имтиёзлар, индивидуал солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисидаги президент Фармони ва Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқди.

Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Лойиҳаларда «Ўзметкомбинат» AЖнинг қора металларни, «Ўзавторсветмет» AЖнинг рангли металларни, «Давлат белгиси» ДУКнинг турли хил қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқаришидаги монопол ҳолати ва эксклюзив ҳуқуқларини, «Ўзстандарт» агентлигига тегишли ўлчов воситаларини текшириш ва штрих-кодларни бериш бўйича корхоналари каби монополияларни бекор қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари муайян соҳаларда лойиҳалаш ишлари учун индивидуал дизайн институтлари, алоҳида давлат идораларига хизмат кўрсатадиган индивидуал суғурта компаниялари монопол ҳолати бекор қилиниши кўзда тутилган.

Шунингдек, бизнес учун тенг бўлмаган шарт-шароитларни, хусусан, «Ўзбекипаксаноат», «Ўзёғмойсаноат», «Ўзэлтехсаноат», «Паррандасаноат», «Ўзбекистонасаларичилари», картошка ишлаб чиқарувчилар, «Ўзчармсаноат» каби турли бирлашмалар аъзоларига, «Халқ банк», «Микрокредитбанк”, «Aгроэкспортбанк» тижорат банклари, индивидуал пахта ва тўқимачилик кластерларга бериладиган имтиёз ва преференцияларини бекор бўлиши кўзда турилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг