Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёлик фолбин фарғоналикни чув туширди

Қашқадарёлик фолбин фарғоналикни чув туширди

Номаълум шахс Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида бир аёлнинг уйига келиб, унга тез кунда набирали бўлишини айтиб, фолбинлик қилган.

Унинг ишончига кириб, умумий нархи 4 500 000 сўмлик тилло тақинчоқлари ва 50 000 сўм пулини олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Бу ҳақда М.Н. исмли аёл ИИБ га мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида яшовчи С.Ч. содир этгани аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг