Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёдан Тошкентга келаётган истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди

Қашқадарёдан Тошкентга келаётган истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди

Фото: Сирдарё ИИБ

Жорий йилнинг 11 апрель куни вилоят ҳудудидаги «Сирдарё» ЙПХ масканида Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ҳамда вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тадбир давомида «Қашқадарё – Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб ўтаётган «Нексия-1» русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида тўхтатилиб текширилганда, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Торжилға қишлоғида яшовчи, 1986 й.т, фуқаро Э.Ш бошқарувидаги автотранспорт юк хонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 446 кг ҳайвон гўшти борлиги аниқланди.

Ушбу гўшт маҳсулотлари вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига олиб келиниб, лаборатория текширувларидан ўтказилганда, истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлди.

Истеъмолга яроқсизлиги тўғрисида лаборатория хулосалари олинди.

Ушбу гўшт маҳсулотлари вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг тегишли хулосасига асосан кўмиш йўли билан йўқ қилинди. Фуқаро Э.Ш бошқарувидаги «Нексия-1» русумли автотранспорт воситаси тегишли тартибда қонуний чора кўриш учун Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙХҲБ жарима майдонига қўйилди.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг