Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сўконғич ҳокимнинг «иши»ни прокуратура ўрганмоқда

Сўконғич ҳокимнинг «иши»ни прокуратура ўрганмоқда

Видеодан скриншот.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда номаълум шахс далада рухсатсиз маккажўхори тераётган бобо ва невараларини ушлаб, ҳақорат қилган ҳолда ўғриликда айблаганлиги видеоси тарқалганди.

Мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани ҳудудида содир бўлганлиги, ушбу видеоёзув кадр ортидаги шахс Миришкор тумани ҳокими эканлиги аниқланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълумот беришича,  ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси органлари томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг