Қашқадарёдаги шифохоналарнинг бирида портлаш содир бўлди (фото)
Қарши шаҳар Равоқ маҳалласида жойлашган вилоят саломатликни тиклаш шифохонасида жорий йилнинг 24 декабр куни тонгда портлаш содир бўлди.
Вилоят ИИБ хабарига кўра, портлашга шифохонанинг иккинчи қаватидаги хоналардан бирида тўпланган газ-ҳаво аралашмаси сабаб бўлган.
Натижада икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter