Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ПЗР-тести натижаларини сохталаштириб сотаётган клиника раҳбари ушланди

Қашқадарёда ПЗР-тести натижаларини сохталаштириб сотаётган клиника раҳбари ушланди

Қашқадарёда ПЗР-тести натижаларини сохталаштириб, фуқароларга сотаётган хусусий клиника раҳбари ҳамда Санитария эпидемиология станцияси лабораторияси катта ҳамшираси қўлга олинди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 26 апрель куни Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда капитан А.Т. шартли харидор сифатида вилоят СЭС лабораториясида катта ҳамшира бўлиб ишловчи 1976 йилда туғилган Қарши туманида яшовчи Н.С. билан уч нафар танишига ПЗР-тести натижаларини сохталаштириб беришига келишади.

Шартли харидор унга уч нафар танишига тегишли бўлган паспорт нусхаларини Telegram орқали юбориб, ҳар бир тест натижаси учун 195 минг сўмдан пул тўлашга розилигини айтади.

Тадбир давом эттирилиб, 27 апрель куни эрталаб соат 08:00 лар атрофида Қарши шаҳар Ислом Каримов кўчасида жойлашган «Мурод мед стар» хусусий тиббиёт клиникаси ёнида ушбу клиникада ишловчи 1994 йилда туғилган Косон туманида яшовчи Б.Ш. келишилган фуқароларнинг номига расмийлаштирилган 3 та ПЗР-тести бланкаларини катта ҳамшира Н.С.га бераётган вақтда қўлга олинди.

Хусусий клиника раҳбари Н.М. ўз ихтиёри билан ИИБ ходимларига 450 минг сўм пулни қайтариб берган ва улар далилий ашё сифатида олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг