Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда МИБ ходими калтак еди

Қашқадарёда МИБ ходими калтак еди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Қашқадарёда МИБ ходими алимент пулларини тўламаган эркакнинг уйидан телевизорни олиб кетмоқчи бўлганида нохуш ҳодиса содир бўлган. Бу ҳақда МИБнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Э.С. собиқ хотини З.Раҳмонованинг бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун июнь, июль ва август ойларига алимент пулларини тўламасдан, унинг қарздорлиги 1 млн 947 минг 615 сўмга етган. 

Шундан сўнг, МИБ ходимлари З.Р.нинг мурожаати асосида 24 август куни собиқ эрининг алимент қарздорлигини ундириш мақсадида унинг уйига борган ва қарздор ҳамда унинг онасига суд қарорида кўрсатилган талаблар тушунтирилиб, қарздорликни бартараф этишлари, акс ҳолда қарздорлик унинг мол-мулки ҳисобидан ундирилиши такроран айтилган.

Қарз тўланмаганидан сўнг эркакнинг уйидан бир дона 32 дюймли рангли телевизор хатлаб чиқилаётган вақтда қарздор ва унинг оила аъзолари ижро ҳаракатларига фаол қаршилик кўрсатган. Ножўя сўзлар билан ходимларни ҳақорат қилиб, уларнинг қўл, юз ва танасининг турли қисмларига енгил тан жароҳати етказиб, темир бўлаги билан урган.

Ҳолат юзасидан Э.С.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг