Қашқадарёда аёлни «самосуд» қилганлардан бири қамоққа олинди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида аёлни боғлаб қўйиб ваҳшийларча калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди ва воқеа 2022 йилнинг 9 июль куни соат тахминан 23-30 ларда Яккабоғ тумани, «Янгиҳаёт» МФЙда содир бўлганини маълум қилди.
Вилояти ИИБ хабар бўйича қўшимча расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Ю.Э, Ю.Б ва бошқаларга нисбатан ЎзР ЖКнинг 138-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Фуқаро Ю.Э. ЎзР ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
«Xabar.uz» манбасига кўра, келинни калтаклаб қийноқ берганлар орасида унинг турмуш ўртоғи бўлмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter