Қашқадарёдаги можаро ёҳуд ўттиз бир миллион қарз тарихи
Касби тумани «Муғлон» маҳалласида яшовчи Ғ.К. туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган.
Унга кўра, электр таъминоти корхонаси томонидан фуқаро хонадонига 32 миллион сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланган. Истеъмолчи қарздорликка ойдинлик киритиш мақсадида туман электр таъминоти идорасига мурожаат қилган, бироқ идора мутасаддиларидан тайинли жавоб бўлмаган.
Ушбу масала тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда ўрганилганда, электр таъминоти корхонаси ходими мурожаатчи хонадонидаги ҳисоблагич кўрсаткичларини нотўғри ёзгани оқибатида, 31 миллион 634 минг сўм асоссиз қарздорлик юзага келгани, истеъмолчининг электр энергияси тўловларидан қарзи эса 438 минг сўм экани маълум бўлди.
Натижада, туман электр таъминоти корхонаси масъуллари томонидан истеъмолчига ҳисобланган ноқонуний қарздорлик тегишли тартибда унинг ҳисобидан чиқарилиши таъминланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter