«Қашқадарёда энг ачинарли ҳолатлардан бири...» — давлат раҳбари яна бир муаммони кўтарди
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга қилган сафари давомида навбатдаги муаммони кўтарди. Амалдаги давлат раҳбари вилоятда пахта терими эски услубда қолиб кетаётганини танқид қилди.
— Қашқадарёда энг ачинарли ҳолатлардан бири, бу – вилоят аҳолиси ҳалигача пахтани букилиб, қўл меҳнати билан териб келмоқда.
Шунинг учун, келгуси беш йилда 40 фоиз қишлоқ хўжалиги техникалари янгиланиб, механизация даражаси 90 фоизга, жумладан машинада пахта терими 15 фоиздан 60 фоизга етказилади.
Бунда, пахтани машинада териш харажатининг 30 фоизини бюджетдан қоплаб бериш яна уч йилга узайтирилади, — деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, амалдаги давлат раҳбари импорт қилинадиган техника, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан икки йил муддатга озод қилинишини айтиб ўтди. Қишлоқ хўжалиги техникаси хариди учун субсидиялар кўлами ҳам кўпайтирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter